Ру En O'z
21 Июль 2023 720

Ханчжоу-2022 объектлари: Қиличбозлик беллашувлари қаерда ўтади?

Бугун ўқувчиларимизга Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида қиличбозлик бўйича ўтадиган баҳсларга мезбонлик қилувчи иншоот ҳақида маълумот берамиз. Ушбу спорт тури шаҳарнинг юқори қисмидаги “Hangzhou Dianzi University Gymnasium” мажмуасида ўтказилади.

Шаҳардаги машҳур университетлардан бирига қарашли зал 4368 томошабинга мўлжалланган. Жанглар мусобақанинг финал дастурларида 5 та, саралаш баҳсларида 6 та, умумий ҳисобда алоҳида 11 та йўлакда ташкил этилади. Машғулотлар зали ҳам ушбу бинонинг ичида жойлашган. Аренага қатнаш қиличбозлар учун бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Боиси у Атлетлар шаҳарчасидан 27 км узоқликда жойлашган.

Text to speech