Ру En O'z
10 Июль 2023 910

Ханчжоу-2022 объектлари: “Катта Лотус”

«@OlympicUz»дан янги лойиҳа. Эндиликда Сиз азиз ўқувчиларимизни яқинлашиб келаётган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига мезбонлик қиладиган иншоотлар билан таништирамиз. Янги лойиҳамизни бўлажак мусобақанинг асосий аренаси билан бошлаймиз.

Ушбу объект XIX Осиё ўйинлари учун 10 йил давомида махсус қурилган бўлиб, “Ханчжоу Олимпия спорт турлари Марказий стадиони” номини олган. Расмий номи нисбатан узун бўлгани кўпчилик уни “Катта Лотус” номи билан ҳам атайди. Унинг дизайнини яратишда муҳандислар қадимги Хитой ипак тўқув тизимидан илҳомланган. Том қисми эса лотус гулининг баргларини эслатади.

Сиғими: 80 000 киши
Мезбонлик қилади: Очилиш ва ёпилиш маросими, енгил атлетика баҳслари

Text to speech