Ру En O'z
4 Июль 2023 762

Эшкак эшувчиларимизни Европада нуфузли мусобақалар кутмоқда

Академик эшкак эшиш бўйича катталар терма жамоамиз Жаҳон кубоги босқичи, шунингдек, байдарка ва каноэда эшкак эшувчиларимиз эса ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Ёш байдарка ва каноэчиларимиз 5-9 июль кунлари Италиянинг Ауронзо шаҳри мезбонлик қиладиган 18 ва 23 ёшдаги атлетларнинг дунё биринчилигига йўл олишди. Мусобақада қатнашадиган таркибимиз қуйидагича:

U-23 / Байдарка, йигитлар: Денис Онуфриев, Шерзод Ҳакимжонов, Самандар Ҳайдаров, Озоджон Амриддинов.

Байдарка, қизлар: Арина Танатмишева.

Каноэ, йигитлар: Камронбек Ахтамов, Миржалол Камилов, Денисов Владлен, Муҳаммадали Мирисманов.

Қизлар: Хонзода Эркинова, Динара Жўраева, Гулбаҳор Файзиева, Зарина Рустамова.

U-18 / Байдарка, қизлар: Шаҳризода Мавлонова.

Каноэ, йигитлар: Зарруҳ Рустамов, Рустамжон Холмамадов.

Қизлар: Шоҳсанам Шерзодова.

Шунингдек, Литвада халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашган академик эшкак эшувчиларимиз тўғри Швейцариянинг Люцерн шаҳрига йўл олишди. У ерда юртдошларимиз 7-9 июль кунлари ўтадиган Жаҳон кубогининг учинчи босқичида иштирок этишади. Мазкур босқичда қатнашадиган таркибимиз қуйидагича:

М2х: Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов
М2-: Дилшоджон Худойбердиев, Шеҳроз Ҳакимов
LM2x: Шаҳзод Нурматов, Собиржон Сафаролиев
LW2x: Малика Тагматова, Луизахон Исломова
W1x: Анна Пракатень

Text to speech