Ру En O'z
4 Июль 2023 892

Павел Хан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раҳбарияти таркибида ўзгариш. Шу пайтгача терма жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган мутахассис Павел Хан ассоциация раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Павел Хан эндиликда ассоциациянинг спорт йўналишида фаолият юритади. Мутахассис барча ёшдаги терма жамоаларимизнинг халқаро мусобақалардаги иштироки ҳамда юртимизда таэквондони ривожлантиришда масъул ҳисобланади. P.Xan бир вақтнинг ўзида терма жамоа бош мураббийлигидаги вазифасини ҳам давом эттиради.

Text to speech