Ру En O'z
4 Июль 2023 819

Боксчи қизларимиз Хитойда йиғин ўтказишмоқда

Айни кунларда бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойнинг Хенан провинциясида ўқув-машғулот йиғинида бўлиб турибди. 7 июлга қадар давом этадиган мазкур йиғинга Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этиши кутилаётган 10 нафар спортчи жалб қилинган. Йиғин борасида терма жамоа бош мураббийи Элшод Расулов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Йиғин учун айнан Хитой мамлакати ва ушбу терма жамоани танлаб олишимиздан асосий мақсад улар бўлажак Осиё ўйинларининг мезбонлари экани. Ушбу йиғинда маҳаллий иқлимга мослашиш баробарида хитойлик боксчи қизлар билан кўплаб спарринг жангларини олиб бормоқдамиз. Маълумки, Хитойнинг аёллар терма жамоаси боксда дунёнинг энг кучли термаларидан ҳисобланади. Бу йиғин орқали шогирдларим катта тажриба тўплашмоқда”.

Text to speech