Ру En O'z
4 Июль 2023 971

Кураш ва жиу-житсу бўйича терма жамоаларимизнинг Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари дастуридан бир қатор ноолимпия спорт турлари ҳам ўрин олган бўлиб, ҳозирда барча терма жамоаларимиз йилнинг энг муҳим стартига тайёрланмоқда. МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов кураш ва жиу-житсу бўйича жамоаларимизнинг олиб бораётган ҳозирлиги билан танишди. Унда, шунингдек, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Акром Низаметдинов ҳам иштирок этди.

Ш.Ташматов учрашув давомида Осиё ўйинларига тайёргарлик давлатимиз томонидан тўлалигича қўллаб-қувватланаётгани, бунга жавобан ҳар бир спорт туридан медаллар кутилаётганини таъкидлади. Қайд этиш жоиз, кураш 2018 йил Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп олтин медаль келтирган спорт тури ҳисобланади. Суҳбат давомида курашчиларимиз Хитойда ҳам делегациямизнинг муваффақиятига катта ҳисса қўшишни мақсад қилишгани таъкидланди.

Ўз навбатида, жиу-житсучиларимизнинг ҳам режалари атрофлича кўриб чиқилди. Мутахассислар терма жамоамиз Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнида ушбу спорт тури ватани бўлмиш Бразилияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш режалаштирилганини маълум қилишди. Учрашув давомида спортчиларнинг тиббий-фармакологик таъминотини кучайтириш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, тайёргарлик режасини янада пухта ишлаб чиқиш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.

Text to speech