Ру En O'z
3 Июль 2023 780

Ахбор Имомхўжаев хотира турнири старт олмоқда

2 июль – Халқаро спорт журналистлари куни муносабати билан Ўзбекистонда спорт журналистикасига тамал тошини қўйган мутахассис Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишланган футбол турнири ташкил этилмоқда.

Турнирда 8 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Фахрийлар йўналишида “Пахтакор” фахрийлари, “Тонг” фахрийлар жамоаси, фахрий журналистлардан ташкил топган “Журналист” жамоаси ҳамда ЎФА фахрийлар жамоаси ўзаро бир мартадан тўқнаш келади. Ёшлар йўналишида эса футбол шарҳловчиларидан иборат “Шарҳловчи” жамоаси, Championat.asia, Sports.uz жамоалари, шунингдек, Ахбор Имомхўжаевнинг фарзандлари ҳамда набираларидан ташкил топган “Сулола” жамоаси майдонга тушади.

6 июль куни ҳар бир йўналиш ғолиблари, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ўзаро ҳал қилувчи беллашувларда иштирок этади. Мусобақа 3-6 июль кунлари “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади.

Text to speech