Ру En O'z
2 Июль 2023 777

“Елорда кубоги”ни еттита медаль билан якунладик

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича “Елорда кубоги” ўз якунига етди. Дунёнинг кўплаб терма жамоалари етакчи спортчилари билан қатнашган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Боксчиларимиз орасида Дилшод Абдумуродов (-60 кг), Ҳавасбек Асадуллаев (-71 кг) ва Жаҳонгир Зокиров (+92 кг) ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлишди. Батафсил:

 Олтин медаль:
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

 Кумуш медаль:
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев

 Бронза медаль:
-51 кг: Асилбек Жалилов
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-92 кг: Нусратбек Тоҳиров

Text to speech