Ру En O'z
10 Май 2021 2391

“Темурбеклар мактаби” ўқувчилари учун маҳорат сабоқлари ўтказилди

Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи том маънода юртимизнинг эртанги мард ва жасур ўғлонларини тарбиялайдиган масканга айланди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бу даргоҳда тарбияланаётган ёшларнинг жисмонан соғлом бўлиб етишишларида ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Тошкент шаҳрида жойлашган “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари ўртасида спортни оммалаштириш, уларни ҳар томонлама баркамол, келажакда ҳарбий хизматга жисмонан ва руҳан матонатли жасур ходим сифатида тарбиялаш, шунингдек, масканга етакчи мураббий ва спорт мутахассисларни жалб этган ҳолда спорт секцияларини ташкил этиш, натижада халқаро миқёсида ўтказиладиган ҳарбий спорт мусобақаларида иштирок этиши учун истиқболи ёш ҳарбий спортчилар захирасини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланган.

Мазкур битим ижросини таъминлаш мақсадида “Темурбеклар мактаби” тарбияланувчилари Мирзо Улуғбек тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган “Маҳорат сабоқлари” тадбирида иштирок этишди. Унда етакчи спорт усталари томонидан спортнинг бокс, қўл жанги, самбо, дзюдо ва эркин кураш каби яккакураш турлари, сузиш бўйича мастер класслар намойиш этишди.

Text to speech