Ру En O'z
10 Май 2021 1966

“Кичик Олимпия ўйинлари” воҳа ёшларида катта қизиқиш уйғотди

5 май куни Қашқадарё вилояти бўйлаб “Кичик Олимпия ўйинлари” мусобақасига старт берилган эди. Мазкур мусобақа вилоят ёшларининг ёдида узоқ вақт қоладиган хотиралар улашди.

Бир неча кун давом этган мазкур кичик Олимпия мусобақаларида вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларидаги маҳаллалардан «Ёшлар дафтари»га киритилган ҳамда хорижий давлатларда истиқомат қилган меҳнат муҳожирлари ва уюшмаган ёшлардан иборат жамоалар баҳс олиб бордилар. Маълумотларга кўра, мусобақа иштирокчиларининг 4 065 нафари (шундан 433 нафари хотин-қизлар) спортнинг 17 тури бўйича яккалик ва жамоавий баҳсларда ўзаро мусобақалашди.

Мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган ёшлар Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech