Ру En O'z
10 Май 2021 1890

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Фестивалга мактабгача таълим муассасалари ҳам қўшилишди

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрь куни эълон қилган “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиз бўйлаб “Спортни сев, спорт билан яша!” оммавий мусобақаси йўлга қўйилган. Ҳозирда бутун мамлакатимиз бўйлаб мазкур мусобақанинг навбатдаги ойлиги бўлиб ўтмоқда.

Режага кўра, май ойи Тошкент вилоятида шахмат-шашка баҳслари ўтказиляпти. Ана шундай аҳамиятли тадбирлардан бири Нурафшон шаҳрида ташкил этилди. Унда вилоятнинг мактабгача таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тарбиячилар ва болажонлар шахмат-шашка бўйича баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган баҳсларда чирчиқлик Зулхумор Анорбоева тарбиячилар ўртасида, Юсуф Абдукаримов эса болалар орасида ғалабани қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Бабаев, шунингдек, вилоят Туризм ва спорт бошқармаси, МОҚ вакиллари иштирок этишди.

Text to speech