Ру En O'z
3 Июнь 2023 620

Душанбеда 8 нафар дзюдочимиз иштирок этади

Дзюдо бўйича Душанбе Гран-присининг иккинчи кун баҳслари старт олмоқда. Бугун эркаклар -73 кг ва -81 кг, аёллар -63 кг ва -70 кг вазн тоифасиларида курашишади. Ушбу тоифаларда татамига чиқадиган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ва уларнинг биринчи босқичдаги рақиблари билан танишинг:

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов – Лукас Ритер (Австрия) 
-73 кг: Жавоҳир Сапаров – Мирзожамил Рамазонов (Тожикистон) 
-81 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев – Келл Берлинер (АҚШ) 
-81 кг: Мусо Собиров – Анри Эгутидзе (Португалия) 
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева – Дена Пол (Германия) 
-63 кг: Севинч Исоқова – Амина Белкади (Жазоир) 
-70 кг: Нодира Йўлдошева – Дарья Храмоикина (Нейтрал спортчи)
-70 кг: Шохиста Назарова – Йинг Фен (Хитой)

Text to speech