Ру En O'z
2 Июнь 2023 556

Бадиий гимнастикачиларимиздан тўртта медаль

Филиппин мезбонлик қилаётган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. Бугунги беллашувларда терма жамоамиз ғазнаси 2 тадан олтин ва кумуш медаллари билан бойиди.

Маҳоратли спортчимиз Тахмина Икромова айни пайтда катталар тоифасида қитъамизда тенгсиз эканини исботлади. Ҳамюртимиз кўпкураш дастурида энг юқори балл билан Осиё чемпионлигини расмийлаштирди. Ёшлар тоифасида ҳалқадаги машқда Анастасия Сарансова ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Қолган икки кумуш медаль ёшлар тоифасида қўлга киритилди. Тўп билан машқда Наталья Усова, шунингдек, 5 арғамчи билан гуруҳ машқида ўз дастурини намойиш этган қизларимиз иккинчи поғонани эгаллашди.

Text to speech