Ру En O'z
10 Май 2021 1935

Ольга Забелинскаяни табриклаймиз!

Бугун велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская таваллуд айёмини нишонламоқда.

Забелинская Ольга Сергеевна 1980 йил 10 май куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида таваллуд топган. Велошоссе бўйича Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори. Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ольга Сергеевна 2019 йил Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида зафар қучиб, Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ольга Забелинскаяни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech