Ру En O'z
2 Июнь 2023 436

Аминова финалда, Қадамбоева бронза медали учун курашади

Душанбеда старт олган Гран-при турнирининг кечки дастурида медаллар учун курашадиган спортчилар номи маълум бўлди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили татамига чиқади.

Аҳамиятлиси, кун дзюдочи қизларимиз учун аталмоқда. -57 кг вазн тоифасида курашаётган Шукуржон Аминова Германия, Италия, Хитой терма жамоаси вакилларини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг олтин медаль учун баҳсдаги рақиби Италия термасининг яна бир аъзоси Туани Капанни бўлади.

Шунингдек, -52 кг вазн тоифасида ярим финалгача етиб келган Сита Қадамбоева бронза медали учун БАА вакиласи Хорлоди Биршелтга қарши татамига чиқади.

Text to speech