Ру En O'z
9 Май 2021 1888

Байрам муносабати билан фахрий велоспортчиларга эҳтиром кўрсатилди

Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрий спортчилар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди. Уларнинг ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари хусусида сўз юритилиб, юртимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш кераклиги таъкидланди.

Фахрий спортчилар айтишганидек, бугунги осойишта ва фаровон ҳаётга эришиш учун қанчадан-қанча боболаримиз жасорат кўрсатиб, жанг майдонларида ҳалок бўлишган. Уруш аталмиш даҳшатли бу қирғин, халқимизнинг, аждодларимизнинг бошига не-не қаро кунларни солмаган?!

Фахрийлар дастурхон атрофида бугунги тинч-осойишта замонамизга шукроналар келтириб, Мустақиллигимизнинг боқийлиги, Президентимизнинг узоқ умри учун дуога қўл очдилар.

Тадбир якунида велоспорт фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech