Ру En O'z
1 Июнь 2023 428

Бадиий гимнастикачиларимиздан Осиё чемпионатида тўртта медаль

Айни кунларда Филиппинда бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Регламентга мувофиқ, бугундан дастлабки медаллар ўз эгаларига топширила бошланди. Қувонарлиси, бугунги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Ёшларимиз яккалик ҳамда гуруҳ машқларини ўз ичига олган жамоавий дастур, гуруҳ машқлари бўйича кўпкураш йўналишида тенгсиз эканликларини кўрсатишди. Шунингдек, катта ёшдаги қизларимиз ҳам жамоавий йўналишда олтин медални қўлга киритишди. Гуруҳ машқларининг кўпкураш дастурида эса катталар жамоамиз бу гал кумуш медаль билан чекланди.

Text to speech