Ру En O'z
27 Май 2023 829

Адҳам Икрамов Хоразмдаги “Беш ташаббус олимпиадаси” беллашувларига ташриф буюрди

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлди. Сафар давомида мутасаддилар вилоятдаги оммавий спорт тарғиботи бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишишди.

Хусусан, ишчи гуруҳ Хива, Гурлан ва Янгибозор туманларидаги спорт мактабларига ташриф буюриб, ҳудудлардаги спорт мактабларининг фаолиятини ўрганди. Вазир туманларда бўлиб ўтаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг стол тенниси мусобақалари ўтаётган мажмуада бўлиб, беллашувларни шахсан кузатди, иштирокчилар билан самимий суҳбатлашди.

Ташриф давомида вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси мутасаддилари билан ўтган учрашувда ҳудудлардаги моддий-техник базани янада яхшилаш, оммавий спорт тарғиботини кучайтириш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.

Text to speech