Ру En O'z
26 Май 2023 803

От йўрттириш бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди

23-25 май кунлари пойтахтимиздаги “Universal Horses Stables” мажмуасида болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида от йўрттириш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Қизиқарли беллашувларда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ёш чавандозлар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Беллашувлар давомида ҳар куни саралаш, жамоавий ва шахсий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Мусобақа якунида барча ёш тоифаларида мутлақ чемпионлар номи эълон қилинди. Унга кўра, болалар ўртасида Наэрин Талипова, ўсмирлар тоифасида Ксения Рахматуллаева ҳамда ёшлар ўртасида Феликс Нуритдинов бош совринни қўлга киритишди.

Text to speech