Ру En O'z
25 Май 2023 1382

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди

Бугун “Ҳумо арена” муз саройида фигурали учиш бўйича мамлакат чемпионати ўз якунига етди. 23-25 май кунлари ўтказилган мусобақада 30 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Асосий эътибор йигитлар ва қизлар ўртасидаги яккалик дастурига қаратилди. Унда Азизмурод Шабазов ҳамда Нигинабону Жамолиддинова энг юқори балл билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. Мусобақа давомида қуйидаги йўналишларда ғолиблар аниқланди:

Йигитлар:
1. Азизмурод Шабазов
2. Тимур Зокиров
3. Тимур Заягин

Қизлар:
1. Нигинабону Жамолиддинова
2. Амалия Сулаймонова
3. Екатерина Тертичная

Ўсмир қизлар:
1. София Видрина
2. Севинч Раҳимова
3. Кристина Горшенина

Спорт жуфтлиги:
1. Жамшид Тошмуҳамедов ва Анастасия Сазанова

Муз устида рақс:
1. Константин Ли ва София Буриева

Бошланғич классификация:
1. София Лим
2. Эллина Раҳматуллаева

Ўрта классификация:
1. Латифахон Шоисаева
2. Беназир Бахтиёрова

Юқори классификация:
1. Варвара Короткова
2. Латифа Давлетярова
3. Дарья Свиридова

Text to speech