Ру En O'z
12 Май 2023 1555

Руслан Нурудинов Осиёда ҳам тенгсиз!

Кореядан навбатдаги хушхабар. Оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов қитъа биринчилигида -109 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди. Атлетимиз даст кўтариш машқида 177 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда жаҳон рекорди соҳибига бу сафар олтин медаль учун 228 кг етарли бўлди.

Шу тариқа, Руслан иккикураш натижасига кўра 405 кг билан энг яқин таъқибчисини 6 кгга ортда қолдириб, ушбу вазн тоифасида барча рақибаларидан устун эканлигини яна бир карра кўрсатди.

Text to speech