Ёш чавандозларимиз учкураш бўйича беллашишди
3-6 май кунлари Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Universal Jumping Agro” от спорт клубида учкураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Унда Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан иқтидорли ёш чавандозлар ўзаро баҳс олиб бордилар.
Мусобақа якунига кўра, ўсмирлар ўртасида бухоролик Умид Вафоев “Максимал” тулпорида, ёшлар орасида эса “Кросс” лақабли отда иштирок этган қашқадарёлик Аброр Эсонов ғалаба қозонди. Қайд этиш жоиз, Эсонов ўз омадини “Мираги” тулпорида ҳам синаб кўрган эди ва бу чиқиши унга кумуш медални тақдим этган.
Учкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати.
Ўсмирлар:
1. Умид Вафоев (Бухоро) – “Максимал”
2. Елизавета Карачан (Тошкент ш) – “Артур-2”
3. Максим Дворянский (Тошкент ш) – “Аллагир”
Ёшлар:
1. Аброр Эсонов (Қашқадарё) – “Кросс”
2. Аброр Эсонов (Қашқадарё) – Мираги
3. Элдор Эркинов (Фарғона) – “Фаришта”