Ру En O'z
1 Май 2023 1267

Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида ўн иккита медаль қўлга киритишди

Пойтахтимиз мезбонлик қилган енгил атлетика U18 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди. 4 кун давом этган мусобақада қитъамизнинг 40 га яқин мамлакатидан 500 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Чемпионатнинг сўнгги кунида қизлар ўртасида 2000 метрга стипль-чез югуришида Маҳлиё Муҳаммаджонова 7:10.49 дақиқа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва жамоамизга учинчи олтин медални тақдим қилди. Етти кураш баҳсларида 4739 очко жамғарган Анна Чикалова ҳамда диск улоқтириш секторида роппа-роса 54 метр натижа қайд этган Абдуазиз Раҳматуллаев бронза медалига сазовор бўлишди.

Шу тариқа, муросасиз беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритишди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан атлетларимиз ва уларнинг мураббийлари қутлаб, юртдошларимизга келгуси мусобақаларда ҳам омад тилайди.

Text to speech