Ру En O'z
5 Май 2021 2111

Спортчиларимизнинг дунёнинг турли чеккаларида Олимпиада йўлланмалари учун баҳс олиб боришмоқда

Бугун спортчиларимиз дунёнинг турли чеккаларида Олимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма ёки рейтинг очколарини берувчи мусобақаларда иштирокларини бошлайдилар. Жумладан, байдарка ва каноэчиларимиз Таиланднинг Паттайя шаҳрида, академик эшкак эшувчиларимиз эса Япониянинг Токио шаҳрида лицензион мусобақада стартга чиқишса, дзюдочиларимиз Россиянинг Қозон шаҳридаги “Катта дубулға” (рейтинг очко берувчи) мусобақасида ўз иштирокларини бошлашади. Эътиборингизга бугун мусобақада қатнашадиган вакилларимиз ҳақида маълумотни тақдим қиламиз:

Академик эшкак эшиш. Токио (Япония):
М1х 2000 метр: Меҳрож Маматқулов (06:00)
W1х 2000 метр: Малика Тагматова (06:40)
LM2х 2000 метр: Шаҳбоз Холмирзаев ва Собир Сафоролиев (07:00)
LW2х 2000 метр: Луиза Исмоилова ва Омадой Отақўзиева (07:30)

Томоша қилиш учун ушбу матн устига босинг

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Паттайя (Таиланд):
К1, 500 метр: Арина Танатмишева (07:30)
К2, 1000 метр: Шоҳруҳ Аъзамов ва Жавоҳир Нурматов (08:00)
С2, 1000 метр: Владлен Денисов ва Герасим Кочнев (08:10)

Томоша қилиш учун ушбу матн устига босинг

Дзюдо бўйича Қозон “Катта дубулға” турнирида ҳамюртларимизнинг илк рақиби:
-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев – Мешал Алали (Қувайт)
-60 кг: Дилшод Баратов – Отар Бестаев (Қирғизистон)
-66 кг: Артём Штурбабин – Абдулла Абдужалилов (Россия)
-66 кг: Дилшодбек Йўлдошев – Арам Григорян (Россия)
-52 кг: Сита Қадамбоева – Алеся Кузнецова (Россия)

Беллашувлар соат 12:00 дан бошланади.  Томоша қилиш учун ушбу матн устига босинг

Text to speech