Ру En O'z
30 Апрель 2023 1363

Ёш эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U18, U23 ёш тоифалари ҳамда параканоэ йўналишида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида спортчиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медаль:
С1 200 метр: Владлен Денисов (U23)

Кумуш медаль:
К1 200 метр: Мадинабону Исламова (U23)
К2 200 метр: Камила Малахова, Дилшода Абдураҳмонова (U23)

Бронза медаль:
К2 200 метр: Бобуржон Эрметов, Сарварбек Алибоев (U18)
С2 200 метр: Турсуной Умаралиева, Фарангиз Ортиқбоева (U18)
С2 200 метр: Асадбек Қурбонов, Камрон Шакаров (U18)

Қитъамизнинг 11 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар ўртасидаги беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси U18 ва U23 ёш тоифаларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Ҳамюртларимиз мазкур йўналишда 26 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медалларини жамғаришди. Паралимпиячиларимиз эса 4 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу мусобақада қайд этилган юқори натижалар билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси, мамлакат Rowing&Canoe федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни қутлаб, уларга келгусида ҳам омад ва зафарлар тилайди.

Text to speech