Ру En O'z
30 Март 2023 798

Маннопова ва Рафалович саралашдан муваффақиятли ўтишди

Хитойнинг Уси шаҳрида старт олган таэквондо WТ бўйича "Катта дубулға" турнирининг саралаш босқичида биринчи кун беллашувлари якунланди. Унда аёллар -49 кг ва -67 кг, эркаклар -68 кг ва +80 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришди. Дастлабки кун якунларига кўра, ҳамюртларимиздан Мадинабону Маннопова (-49 кг) ҳамда Никита Рафалович (+80 кг) финал босқичига йўлланма олишди.

Маълумот учун, финал босқичида қатнашиш учун спортчилар номига ташкилий қўмитадан махсус таклифнома келиши ёки иштирокчи саралаш босқичида камида чорак финалга етиб бориши керак. Ташкилий қўмита терма жамоамиз аъзоларидан Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг) номига ана шундай таклифнома жўнатган. Қолган вазн тоифаларидаги саралаш баҳслари эртага ўтказилади.

Text to speech