Ру En O'z
30 Март 2023 761

Ўрганиш ишлари давомида Элнур Абдураимов ва ёш боксчилар билан учрашув

Тошкент вилоятининг спорт инфратузилмасини ўрганиб бораётган МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг бўлим бошлиғи Акром Низаметдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ бу гал Бўстонлиқ, Қуйи Чирчиқ, Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳрида бўлди.

Ўрганиш ишлари давомида мутасаддилар Бўстонлиқ туманида ўтказилган бокс турнирини кузатиб, тақдирлаш маросимида иштирок этишди. Мусобақа якунида бокс бўйича Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Элнур Абдураимов ва ёш спортчилар билан суҳбат ўтказилди.

Бир неча кундан сўнг Республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг навбатдаги мавсумига старт берилади. Сафар давомида мусобақанинг туман ва шаҳар босқичларига олиб борилаётган тайёргарлик, беллашувлар ўтказиладиган спорт объектларининг ҳолати кўздан кечирилди. Ўрганиш ишлари якунида масъулларга мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech