Ру En O'z
28 Март 2023 1055

Таэквондочиларимиз Уси “Катта дубулға” турнирига йўл олишди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тунда Хитойнинг Уси шаҳрида ўтадиган “Катта дубулға” турнирига йўл олди. Икки босқичда ўтадиган ушбу турнирда терма жамоамиз 17 нафар спортчи билан иштирок этади. Дастлаб 30-31 март кунлари саралаш, 2-3 апрель санасида эса финал босқичи ўтказилади.

Қайд этиш жоиз, бу 2022 йил ўтказилиши кўзда тутилган, бироқ пандемия сабаб кечиктирилган турнир ҳисобланади. Шунингдек, йил якунида Уси шаҳрида яна бир “Катта дубулға” мусобақаси бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, ҳар икки турнир якунига кўра, ўз вазнида энг юқори очко тўплаган 1 нафар спортчи тўғридан тўғри Париж-2024 Олимпия ўйинларининг йўлланмасига сазовор бўлади. Терма жамоамиз ушбу мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:
-58 кг: Омонжон Отажонов
-58 кг: Назарали Назаров
-58 кг: Амирбек Тўраев
-58 кг: Зафар Каримов
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-68 кг: Нажмиддин Қосимходжиев
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
-68 кг: Нияз Пулатов
-80 кг: Жасур Жайсунов
-80 кг: Шуҳрат Салаев
+80 кг: Никита Рафалович

Аёллар:
-49 кг: Зуҳра Тожиматова
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Озода Собиржонова
-67 кг: Феруза Содиқова
+67 кг: Светлана Осипова

Text to speech