Ру En O'z
26 Март 2023 1206

Ҳиндистондан хушхабар: Навбаҳор Ҳамидова жаҳон чемпионатининг бронза медалига эга чиқди!

Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди.

-66 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз чорак финалда жазоирлик Имане Хелифга имкониятни бой берган эди. Бироқ кейинчалик жазоирлик боксчи дисквалификация қилинди ва унинг ўрнига Ҳамидова ярим финалчи сифатида қайд этилди.

Шу тариқа, боксчи қизларимиз кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигини медаль билан якунлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туркияда ўтган ЖЧда ҳамюртларимиз 2 та бронза медалига сазовор бўлишган эди.

Text to speech