Ру En O'z
23 Март 2023 1544

Ойбек Касимов ОФК Юридик қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ўз таркибидаги қўмиталарининг ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи янги таркибини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Омилович Касимов ОФК Юридик қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, яна 5 нафар ҳамюртимиз Конфедерациянинг турли қўмиталари аъзолигига қабул қилинди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ойбек Касимов ва бошқа юртдошларимизни янги лавозимга тайинланганлари билан муборакбод этиб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам янги муваффақиятлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ОФК Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича аъзолигига сайланиб, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Text to speech