Ру En O'z
19 Март 2023 1045

Таэквондочиларимиз Бельгиядаги турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Бельгиянинг Ломмел шаҳрида таэквондо WT бўйича “Belgian Open” турнири ниҳосига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Ҳамюртларимиздан барча рақибларини мағлубиятга учратган Нияз Пулатов, Улуғбек Рашитов ҳамда Шуҳрат Салаев олтин медалга сазовор бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль:
-68 кг: Нияз Пулатов
-74 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Шуҳрат Салаев

Кумуш медаль:
-62 кг: Феруза Содиқова

Бронза медаль:
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-87 кг: Никита Рафалович

Text to speech