Ру En O'z
18 Март 2023 884

Айни кунларда от спортининг турли йўналишлари бўйича Тошкент шаҳар чемпионати бўлиб ўтмоқда

"Universal Horses Stable" мажмуаси уч кураш бўйича ўтган баҳсларга мезбонлик қилди.

Муросасиз ва қизиқарли кечган мусобақада "Гарпус" лақабли отда иштирок этган Арина Даминова биринчи ўринни қўлга киритди. Ясмина Сейтниязова "Артур-П" оти билан иккинчи натижани кўрсатган бўлса, "Гудман Джи" лақабли тулпорда иштирок этган Мадина Абдураҳмонова кучли учликни якунлаб берди.

Text to speech