Ру En O'z
15 Март 2023 1095

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда МОҚ раҳбарияти РОПСТТМга ташриф буюрди

Бугун Алишер Саъдуллаев бошчилигидаги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мутасаддилари, шунингдек, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, у ердаги шароитларни ўрганди.

Мутасаддиларга Марказ раҳбарияти ҳамроҳлик қилди. Ишчи гуруҳ у ердаги ҳар бир бўлим фаолияти билан яқиндан танишиб, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, дарс жараёнлари ҳақида батафсил маълумот олди. Шунингдек, ҳар бир спорт тури учун ажратилган бинолардаги инвентарларнинг ҳолатини доимий кўздан кечириб бориш, Марказнинг моддий-техник базасини кучайтириш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Ташриф давомида эртага ўтказиладиган "Наврўз сайли" тадбирига олиб борилаётган тайёргарлик ҳам ўрганилди. Ёш спортчилар учун байрамона кайфият улашиш, тадбирни кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича масъулларга керакли вазифалар белгиланди.

Text to speech