Ру En O'z
14 Март 2023 863

Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатидан аввал боксчи қизларимизга омад тилади

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов айни пайтда Ҳиндистонда хизмат сафарида бўлиб турибди. Вазир бугун Нью-Дели шаҳрида жаҳон чемпионатидан аввал ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси истиқомат қилаётган манзилга ташриф буюрди.

Адҳам Илҳамович мураббийлар штаби ва спортчиларимиз билан учрашиб, машғулот жараёнини кузатди ва уларнинг тайёргарлиги ҳақида яқиндан суҳбатлашди. Учрашув давомида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири боксчи қизларимизга бўлажак жангларда омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, эртага иштирокчи давлатларнинг техник йиғилиши ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Жанглар 16-26 март саналарига белгиланган.

Text to speech