Ру En O'z
13 Март 2023 882

Бугун оғир атлетикачиларимиз мусобақада 3 та медалга сазовор бўлишди

Ўзбекистонлик спортчи қизлар Эроннинг Теҳрон шаҳрида ўтказилаётган 1-Халқаро Наврўз Олимпиадасида иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун оғир атлетикачиларимиз мусобақада 3 та медалга сазовор бўлишди.

Нигора Абдуллаева -55 кг, Турсуной Жабборова +81 кг вазн тоифасида олтин, Ригина Адашбаева еса -81 кг тоифасида бронза медалини қўлга киритишди. Рақамларга тўхталадиган бўлсак, Абдуллаева икки кураш бўйича 180 (80+100) кг, Жабборова 240 (105+135) кг натижа кўрсатди. Адашбаева эса 215 (100+115) кг тошни бўйсундирди. Шунингдек, Севинчой Комилова (-71 кг) 192 (87+105) кг билан тўртинчи поғонани эгаллади.

Text to speech