Ру En O'z
1 Май 2021 1479

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Бухорода стол тенниси ойлиги якунланди

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Спортни сев, спорт билан яша!” оммавий мусобақасида апрель ойлиги якунланди. Режага кўра, Бухоро вилоятида ўтган ой стол тенниси беллашувлари бўлиб ўтди.

Вилоятнинг финал босқичига Бухоро шаҳридаги 2-БЎСМ мезбонлик қилди. Унда Бухоронинг 13 та шаҳар ва туманларидан 30 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Якунда аёллар ўртасида ромитанлик Шаҳноза Баҳодирова, эркаклар ўртасида эса жондорлик Элбек Назаров ғолибликни қўлга киритди. Батафсил:

Спортни сев, спорт билан яша, Бухоро
Стол тенниси, эркаклар:
1. Элбек Назаров (Жондор тумани)
2. Ашраф Шаропов (Ғиждувон тумани)
3. Муҳаммад Жўраев (Қоракўл тумани)

Аёллар:
1. Шаҳноза Баҳодирова (Ромитан тумани)
2. Дилафрўз Тўхтаева (Бухоро шаҳар)
3. Мафтуна Саидова (Бухоро тумани)

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech