Ру En O'z
12 Март 2023 2453

Шаррос ёмғир остида кечган V Тошкент халқаро марафонининг ғолиблари аниқланди

Бугун об-ҳаво ноқулай бўлишига қарамай минглаб спортсевар ҳамюртларимиз "Humo arena" мажмуаси олдидаги майдонда Тошкент халқаро марафонида иштирок этиш учун жам бўлишди. Бешинчи бор ташкил этилган мазкур мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун беллашдилар. Яна бир аҳамиятли жиҳати, бир вақтнинг ўзида Республикамизнинг барча вилоятларида "Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида расмийлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди. Мутасаддилар мусобақани очиқ деб эълон қилишар экан, бу каби оммавий спорт тадбирларининг ташкил этилиши Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Очилиш маросимидан сўнг беллашувларга старт берилди. Унда минглаб профессионалва ҳаваскор спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон йўналишларида баҳс олиб боришди. Кутилганидек, мусобақага Кенияда тайёргарлик кўрган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов ярим марафон дастурида мамлакат рекорди билан марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Шунингдек, яна бир қатор вакилларимиз совринли ўринларни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар:

 

3 км, эркаклар:

1. Диёрбек Аҳмедов - 9:16

2. Элдор Ботиров - 9:17

3. Жаҳонгир Рахматуллаев - 9:33

 

3 км, аёллар:

1. Анастасия Силченкова - 10:27

2. Гўзал Махаматовалиева - 10:38

3. Ойзира Жўрақулова - 10:43


10 км, эркаклар:
1. Бекзод Боймуродов – 34:18
2. Алишер Аҳматиллаев – 34:34
3. Ҳасан Мирсоатов – 34:47
 

10 км, аёллар:

1. Ситора Ҳамидова - 39:34,29

2. Шоҳсанам Хуррамова - 40:46,54

3. Камола Абламова - 42:23,46

 

Ярим марафон, эркаклар:

1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) - 1:03:37

2. Нодир Муталипов (Ўзбекистон) - 1:06:50

3. Михаил Кулков (Ўзбекистон) - 1:07:51

 

Ярим марфон, аёллар:

1. Айнуска Халил кизи (Қирғизистон) - 1:15:47

2. Азиза Мирзакбарова (Ўзбекистон) - 1:21:32

3. Мохинабону Комилова (Ўзбекистон) - 1:24:17

 

Марафон, эркаклар:

1. Бахтиёр Ўткиров (Ўзбекистон) - 2:20:13

2.Илья Пянкин (Қирғизистон) - 2:25:61

3.Ислом Амангос (Қозоғистон) - 2:29:58

 

Марафон, аёллар:

1. Гулшаной Саттарова (Қирғизистон) - 2:46:30

2. Екатерина Васильченко (Украина) - 2:59:28

3. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) - 3:00:29.

Тақдирлаш маросимида кеча тадбир доирасида болалар ўртасида ўтган "Kids run" йўналишининг ғолиб ва совриндорлари ҳам совғаларни қабул қилиб олишди. Гарчи бугун спортчилар марафон йўналишида Париж-2024 Олимпиадасининг нормативини бажара олмаган бўлсалар ҳам, қимматли рейтинг очколарига эга бўлишди.

Text to speech