Ру En O'z
1 Май 2021 2918

Оғир атлетикачиларимизнинг Владивостокдаги йиғини бошланди

Хабар берганимиздек, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россиянинг Владивосток шаҳрига ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун жўнаб кетган эди. Ҳамюртларимиз ушбу шаҳарга эсон-омон етиб келишди ва машғулотларни бошлаб юбордилар.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғин Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик учун муҳим босқич вазифасини ўтаб беради. Боиси ушбу шаҳар иқлим ва вақт минтақаси бўйича Токио билан бир хил. Спортчиларимиз ҳозирда маҳаллий иқлим ва шароитига мослашиб боришяпти. Владивосток йиғинида жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Владивосток йиғинида жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Спортчилар:
Адҳамжон Эргашев
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Сарварбек Зафаржонов
Акбар Жўраев
Руслан Нурудинов
Нигора Абдуллаева
Муаттар Набиева
Кумушхон Файзуллаева
Нигора Сувонова
Турсуной Жабборова

Мураббийлар:
Баҳром Мендибоев
Ержас Болтаев

Массажчи:
Обиддин Муслимов

Text to speech