Ру En O'z
9 Март 2023 1382

Осиё чемпионатида фантастик якун!

Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги ўз поёнига етди. 2-9 март кунлари ўтказилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Бугун мусобақанинг якуний кунида ёш қизлар сабля ва шпага, йигитлар рапира қуролида жамоавий давстурда куч синашишди. Қувонарлиси, барча йўналишларда ҳамюртларимиз финалга қадар етиб боришди. Муросасиз жангларда қизларимиз ҳар икки йўналишда олтин медалларни қўлга киритган бўлсалар, гонконглик рақибларига имкониятни бой берган йигитларимиз кумуш медалларни қўлга киритишди. Бугунги натижалар:

Сабля, қизлар:
1. Ўзбекистон
2. Ж.Корея
3. Япония

Шпага, қизлар:
1. Ўзбекистон
2. Хитой
3. Япония

Рапира, йигитлар:
1. Гонконг
2. Ўзбекистон
3. Хитой

Қайд этиш жоиз, мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан Кореядан сўнг иккинчи, ёшлар тоифасида эса 6 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан биринчи ўринни қўлга киритди.

Text to speech