Ру En O'z
5 Март 2023 2121

Ўзбекистон терма жамоаси “Катта дубулға” турнирини янги рекорд билан иккинчи ўринда якунлади

Пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси” мезбонлик қилган дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири ниҳоясига етди. Дунёнинг 49 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Япониядан сўнг умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Мусобақада спортчиларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлишди. Муросасиз беллашувларда Муроджон Йўлдошев -73 кг, Давлат Бобонов -90 кг ва Алишер Юсупов +100 кг вазн тофасида олтин медалга эга чиқишди. Қайд этиш жоиз, бу “Катта дубулға” турнирларида медаллар сони бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун янги рекорд! Мусобақа қаҳрамонларини яна бир бор эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-90 кг: Давлат Бобонов
+100 кг: Алишер Юсупов

Кумуш медаль:
-66 кг: Сардор Нуриллаев

Бронза медаль:
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-81 кг: Мусо Собиров
-70 кг: Гулноза Матниязова

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу натижа билан мамлакат дзюдо федерациясини, спортчиларимиз ва уларни тайёрлаган мураббийларни, мухлисларимизни самимий қутлайди.

Text to speech