Ру En O'z
7 Февраль 2023 831

Жаҳон спортида нима гап?

  • Халқаро Олимпия қўмитаси зилзила натижасида зарар кўрган Туркия ва Сурияга ёрдам беради. Бу ҳақида ташкилот раҳбари Томас Бах маълум қилди.

  • Миллий хоккей лигаси мутасаддилари хоккейчиларнинг 2026 йил Милан ва Кортина д’Ампеццо шаҳарларида ўтадиган қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш масаласини кўриб чиқмоқда.

  • Канвон-2024 қишки ўсмирлар Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақа медаллари учун дизайнлар конкурсини эълон қилди.

  • Халқаро дзюдо федерацияси (ИЖФ) ва Қозоғистон дзюдо федерацияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Унга кўра, 2023-2026 йиллар давомида Астана ёки Алматы шаҳарларида "Катта дубулға" таснифига кирувчи мусобақалар ўтказилади.
Text to speech