Ру En O'z
7 Февраль 2023 991

Дилноза Раҳматовани табриклаймиз!

Бугун каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилноза Раҳматова таваллуд айёмини нишонламоқда.

Раҳматова Дилноза Бакир қизи 1998 йил 7 февраль куни Тошкент вилоятида туғилган. Чирчиқ Олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси.

2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Нилуфар Зокирова билан кумуш (500 метр), яккалик пойгасида эса (200 метр) бронза медали соҳиби бўлди. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони.

2019 йил августда Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида 200 метр масофага кечган жуфтлик баҳсларида Нилуфар Зокирова билан бронза медалига эга чиқди. Токио-2020 Олимпия ўйинларида яккалик ва жуфтлик дастурларида иштирок этди.

Дилноза “Миллий спорт мукофоти-2019” танловида “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” номига сазовор бўлган. Шунингдек, спортчимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати, “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Дилноза Раҳматовани таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech