Ру En O'z
25 Январь 2023 1088

"Тата Steel Chess-2023": Нодирбек Абдусатторов 7 соатга чўзилган ўйинда дуранг қайд этди

Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича "Тата Steel Chess-2023" мусобақасида 9-тур баҳслари якунига етди. Унда "Masters" гуруҳи пешқадами Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймерга қарши дона суриб, дуранг ўйнади. 9 турдан сўнг 6.5 очко жамғарган Абдусатторов ҳамон ушбу гуруҳ пешқадамлигини сақлаб турибди.

"Челленжер" гуруҳида Жавоҳир Синдоров навбатдаги ғалабасини тантана қилди. Бу гал юртдошимиз америкалик Абхиманю Мишрани таслим етди. Ушбу ғалабадан кейин 6 очко жамғарган Жавоҳир 2-ўринга кўтарилиб олди.

Text to speech