Ру En O'z
24 Январь 2023 863

Бешкурашчиларимиз Чирчиқ йиғинида

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятида ўқув-машғулот йиғинини бошлади. 22 январь куни бошланган йиғин 12 февралга қадар давом этади. Машғулотлар Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда "Бўстон" сиҳатгоҳида бўлиб ўтмоқда.

Жорий мавсумнинг муҳим мусобақалари олдидан спортчиларнинг пухта тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратилган. Тоғнинг тоза ҳавоси ва қулай шароитлар сабаб жисмоний юкламалардан сўнг спортчиларнинг тикланиш жараёни осон кечмоқда. Йиғин давомида атлетларнинг керакли вақтда машғулот ўтказиш ва ҳордиқ чиқаришларига ҳам аҳамият қаратилмоқда. Шубҳасиз, булар келажакда уларнинг юқори натижа қайд этишларига ёрдам беради.

Text to speech