Ру En O'z
24 Январь 2023 1309

Бокс бўйича Осиё чемпионатида энг кўп финалчи биздан

Бангкокда ўтаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатида бугун дам олиш куни. Регламентга кўра, 25 январь куни аёллар, 26 январь санасида эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтади. Шундай экан, ҳозир қайси терма жамоадан энг кўп боксчи финалга йўл олганига назар ташлашнинг айни фурсати.

Эркаклар вазнида 10, аёллар тоифасида 8 нафар боксчи билан финалга етиб келган Ўзбекистон терма жамоаси, шубҳасиз бу борада катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Келинг, бу борадаги кўрсаткичлар билан батафсил танишамиз:

Энг кўп финалчи (умумий):
Ўзбекистон: 18 нафар финалчи
Қозоғистон: 8
Таиланд: 7
Мўғулистон: 5
Хитой: 4
Филиппин: 2
Камбоджа, Индонезия, Непал, Вьетнам: 1 нафардан

Аёллар:
Ўзбекистон: 8
Мўғулистон, Таиланд: - 4
Хитой, Қозоғистон: 2
Непал, Вьетнам: 1

Эркаклар:
Ўзбекистон: 10
Қозоғистон: 6
Таиланд: 3
Хитой, Филиппин: 2
Камбоджа, Индонезия, Мўғулистон: 1

Чемпионат йигитлар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 11 та вазн тоифасида ўтказилмоқда;

Баҳсларда умумий ҳисобда 149 нафар боксчи жанг қилди (шулардан 54 нафари қизлар, 95 нафари йигитлар);

Мусобақада қитъамизнинг 20 мамлакатидан боксчилар иштирок этишмоқда: Камбоджа, Хитой, Индонезия, Ироқ, Қозоғистон, Қувайт, Қирғизистон, Лаос, Малайзия, Мўғулистон, Непал, Покистон, Филиппин, Саудия Арабистони, Сингапур, Шри-Ланка, Тожикистон, Таиланд, Ўзбекистон, Вьетнам.

Text to speech