Ру En O'z
23 Январь 2023 1562

Ўн нафар йигитимиз финалда!

Бангкокда ўтаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун ажойиб натижаларга бой бўлмоқда. Бугун йигитлар ўртасидаги ярим финал жанглари якунига етди. Аҳамиятлиси, унда рингга кўтарилган 11 вакилимиздан 10 таси ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасини қўлга киритди! Шубҳасиз, бу билан Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси энг кўп финал йўлланмасига бўлган жамоага айланди. Бугунги натижалар:

-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Лестер Дуренс (Филиппин) 5:0

-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов - Танарат Саенгпет (Таиланд) 0:5

-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Фидо Рафаэль (Индонезия) 5:0

-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев - Аскат Култаев (Қирғизистон) 3:2

-67 кг: Бекзод Ҳамидов - Ихтиёр Нишонов (Қирғизистон) 4:1

-71 кг: Нурислом Исмоилов - Нурадин Рустамбек Уулу (Қирғизистон) 5:0

-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Абдумалик Болтаев (Тожикистон) 5:0

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Ерасил Жакпеков (Қозоғистон) 4:1

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Нурсултан Болотбаев (Қозоғистон) 1-раундда нокаут ғалаба

-92 кг: Нусрат Тоҳиров - Ерхат Бекзат (Қозоғистон) 5:0

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Аманат Сабиргали (Қозоғистон) 5:0

Text to speech