Ру En O'z
23 Январь 2023 631

Ўзбекистон делегациясининг қишки Универсиададаги иштироки тугади

АҚШнинг Лейк-Плесид шаҳрида XXXI Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари ўз якунига етди. Дунёнинг 50 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар орасида ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишди.

Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон делегацияси фигурали учиш, сноуборд ва тоғ чанғиси баҳсларида 13 нафар спортчи билан қатнашди. Гарчи атлетларимиз унда совриндорлар қаторидан жой олишмаган бўлсалар ҳам, келгусидаги фаолиятлари учун улкан тажриба тўплашди.

XXXII қишки Универсиадага 2025 йил Италиянинг Турин шаҳри мезбонлик қилади.

Text to speech