Ру En O'z
23 Январь 2023 1180

Перуда ёш саблячиларимиздан олтин "дубль"

Якунига етган ҳафтада турли шаҳарларда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, Перу мезбонлик қилган йигитлар ўртасидаги сабля дастурида терма жамоамиз вакиллари ҳам яккалик, ҳам жамоавий йўналишда ғалаба қозонишди.

Шахсий биринчиликда Муса Аймуратов барча рақибларини катта устунлик билан доғда қолдиришга муваффақ бўлди. Мазкур дастурда Исломбек Абдазов ва Азизбек Даулетназаров бронза медалларига эга чиқишди. Ушбу триога қўшилган Зуҳриддин Қодиров жамоавий дастурда олтин медаль қўлга киритилишида катта ҳисса қўшди.

Шпагачи қизларимиз Исроил, йигитларимиз Баҳрайнда ўтган босқичда яккалик беллашувида чорак финалгача етиб боришди. Жамоавий дастурда финалда мезбонларга имкониятни бой берган қизларимиз кумуш медалга сазовор бўлган бўлсалар, йигитларимиз мусобақани кучли тўртликда якунлашди.

Text to speech