Ру En O'z
8 Январь 2023 1032

Шпагачи қизларимиз кучли саккизликда

Италиянинг Удине шаҳрида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда. Рапира ва шпага қуролларида ўтаётган мусобақанинг ортда қолган кунида жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Аҳамиятлиси, шпагачи қизларимиз мусобақада чорак финалгача етиб боришди ва кучли саккизликдан жой олдилар. Ҳамюртларимиз 1/8 финалда Австрияни 45:39 ҳисобида доғда қолдиришди, бироқ ярим финал остонасида испаниялик рақибаларига 41:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Афсуски, қолган йўналишларда жамоаларимиз 1/8 финалда мағлубиятга учрашди.

Шпага, йигитлар: Ўзбекистон – Франция 31:45
Рапира, қизлар: Ўзбекистон – Польша 23:45
Рапира, йигитлар: Ўзбекистон – Словакия 31:45

Text to speech