Ру En O'z
23 Декабрь 2022 1481

"Миллий спорт мукофоти-2022"да энг муносиблар аниқланди

Ўзбекистон спортида якунига етиб бораётган 2022 йилги мавсум сарҳисоб қилиниб, бир нечта номинацияларда ғолиблар аниқланди.

"Миллий спорт мукофоти-2022" тақдирлаш маросимини Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов очиб берди. Шундан сўнг спорт федерациялари, ҳомий ташкилотлар ва мутасаддилар иштирокида йилнинг энг яхшилари эълон қилинди.

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулсевар Ғаниева (бокс)

Йил кашфиёти: Шарифа Давронова (енгил атлетика)

Йилнинг энг яхши ҳаками: Эшпўлат Ҳидоятов (спорт курашлари)

Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Рустем Аблялимов (велоспорт)

Навбатдаги блок Паралимпия спортига бағишланди. Ундаги номинациялар ва ғолиблар:

Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Азизбек Бойназаров (пара сузиш)

Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Бобур Қўзиев (пара таэквондо)

Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Гулжаной Наимова (пара таэквондо)

Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Сервер Ибрагимов (пара ўқ отиш)

Навбатдаги номинацияларда ампутант спортчиларимиз тақдирланишди:

Ампутантлар футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун: Рустам Меҳмонов («Матонат» ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази раиси)

Футбол бўйича ампутантлар жамоаси фидойиси: Бахтиёр Ражабов (Футбол бўйича ампутантлар жамоаси фахрийси)

Йилнинг энг яхши пара спорт клуби: Спорт курашлари клуби

Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Камолиддин Алимов (olamsport.com)

Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси: Тимур Низаев («Правда Востока» газетаси)

Йилнинг энг яхши матбуот хизмати: Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси (Виталий Жудро)

Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Анвар Авазхўжаев

Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси

Йилнинг энг яхши федерацияси: Ўзбекистон шахмат федерацияси

Спорт тадбирларини ўтказиш бўйича энг яхши ташкилотчи: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун: Биродар Абдураимов (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби)

Миллий спорт турларини оммавийлаштиришга қўшган ҳиссаси учун: Ниғматилла Йўлдошев (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори, Ўзбекистон кураш федерацияси раиси)

Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Танзила Нарбаева (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари)

Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилишдаги хизматлари учун: Абдусалом Азизов (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари)

Халқаро тадбирларнинг энг яхши ташкилотчиси: Осиё Олимпия кенгаши

Шубҳасиз, барча интизорлик билан кутган номинацияларда йилнинг энг яхши мураббийи, аёл ва эркак спортчилари деб қуйидагилар тан олинди:

Йилнинг энг яхши мураббийи: Илиас Илиадис (Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи)

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Светлана Осипова (таэквондо ВТ бўйича жаҳон чемпиони)

Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо бўйича жаҳон чемпиони)

Text to speech